Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди

22.12.2021 13:55

АНҚАРА, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва ?станбулдаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон маданият вазирлиги, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан Анқара ва ?станбул шаҳарларида 14-17 декабрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад - халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва мулоқотнинг барча шаклларини ривожлантириш, маданий ютуқларни ўзаро алмашиш, биргаликдаги ижодий фаолиятни ва санъатни рағбатлантириш, миллий маданиятларнинг ўзаро бойишига фаол кўмаклашишдан иборат бўлди.

 Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиши муносабати билан Анқара шаҳрида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия маданият вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз, Туркия давлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Анқарада таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз иштирок этди. 

Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз тарихи, маданияти ва санъати бир-бирига уйғун бўлган икки миллатнинг маданий алоқалари, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга “бу каби тадбирлар маданий алоқаларни мустаҳкамлаш баробарида икки миллат ўртасидаги қардошлик муносабатларини ҳам юксалтиради”, деб таъкидлади.

Мазкур тадбир иштирокчилари “Ўзбекистон - ?пак йўлининг қалби” номли фотокўргазма билан ҳам танишди.

?станбул шаҳрида ҳам ўзбек санъаткорлари чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ ва жўшқин кутиб олинди, уларда унутилмас таассурот қолдирди.

Маданий анжуман доирасида Ўзбекистон делегация аъзолари Туркия маданият ва туризм вазирлиги, “ТУРКСОЙ” халқаро ташкилоти, Туркия миллий кутубхонаси, Президент Симфоник оркестри, Анадўли музейи раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net