ТОШКЕНТ, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Туркия олий ўқув юртлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик доирасида самарали алоқаларни ривожлантирмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматига таянган ҳолда.
Мазкур йўналишда эришилган амалий натижалардан бири – бу Туркияда ўзбек ва турк халқлари тили, адабиёти ва фольклорига бағишланган "Тил ва адабиёт тадқиқотлари" китобининг нашр этилиши бўлди.
Лойиҳа Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ва Карабук давлат университети (Туркия) ҳамкорлигида амалга оширилди.
Ўзбекистонлик ва туркиялик муаллифларнинг мақолалари китобга икки тилда киритилган.