Туркияда Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги нишонланди

03.02.2020 14:38

?СТАНБУЛ, 3 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган илмий, маданий-маърифий кеча ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда навоийшунос олима Гулноза Одилова буюк бобокалонимиз адабий меросини ўрганиш масалаларига бағишланган "Aлишер Навоийнинг жаҳон тамаддунига таъсири" мавзуидаги маърузасини тақдим қилди.

Кечада ?станбулда таҳсил олаётган юртдошларимиз ва талабалар иштирок этди.  Туркияда ўтказилган ушбу анжуманнинг моҳияти хорижда таҳсил олаётган ёшларимизнинг Мир Алишер Навоий ижодига бўлган муҳаббатини янада ошириш ва мумтоз шоир ижодини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net