Туркияда Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланмоқда

11.02.2020 16:26

?СТAНБУЛ, 11 февраль. /“Дунё АА”/. Туркиянинг қатор шаҳарларида буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маданий тадбирлар давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирлар Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва бош консуллиги томонидан ушбу мамлакат ижтимоий-сиёсий, илмий ва академик доиралари вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Хусусан, Бурсадаги музей биносида ватандошлар ва Туркия кенг жамоатчилиги вакиллари иштирокида “Навоийхонлик” кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Aлишер Навоий ғазалларидан мутолаа қилинди, бадиий жамоалар ижодий чиқишлари намойиш қилинди, “Ўзбекистон – тамаддун ўчоғи” номли кўргазма ташкил этилди. Туркиялик таниқли навоийшунос олим Салоҳиддин Толкун шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.

Учрашувда Aлишер Навоийнинг инсонпарварлик, адолат, одамлар фаровонлиги йўлидаги интилишлар, ақл ва тараққиётга ишонч ғоялари билан суғорилган ижодий мероси нафақат Ўзбекистон халқи, балки бутун инсоният мулки экани таъкидланди.

Кеча Туркиянинг “ТРТ-Aваз” телеканалида жонли эфирда намойиш қилинди.

Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси биносида ҳам талаба-ёшлар ва Aнқара шаҳрида вақтинча яшаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда буюк шоир ғазаллари янгради, Алишер Навоийнинг ўзбек адабий тили шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутган илмий мероси хусусида сўз юритилди.

Туркия ҳукумати томонидан ҳам Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигини нишонлашга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири жорий йил 26 февраль куни мамлакат Миллий кутубхонасида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net