Тошкентда «La Gioia» триосининг концерти бўлиб ўтади

19.02.2020 15:15

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё АА»/.  Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Словакиянинг  «La Gioia» триосининг концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу муносабат билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори вазифасини бажарувчи Аваз Мансуров Словакия Республикасининг  мамлакатимиздаги элчиси Ян Бори билан учрашув ўтказди.

Тадбирда томонлар словакиялик санъаткорларнинг концерт дастурини юқори даражада ташкил этиш ва ўзаро маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net