Тошкентда анъанавий халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

15.04.2022 15:16

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг анъанавий халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Замира Азизхонова.  

Матбуот анжумани Бадиий Академия, қатор вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ва ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форум 18-22 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Фестивалда Тожикистон, Польша, Россия ва Жанубий Кореядан 24 нафар хорижлик рассом ва меҳмон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net