Тошкентда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларига ишланган миниатюралар кўргазмаси намойиш этилмоқда

14.02.2022 17:01

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида «Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларига ишланган миниатюралар» кўргазмаси бўлиб ўтаяпти, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири

Ўзбекистон Бадиий академияси маълумотига кўра, кўргазма Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарига бағишланган бўлиб, унда «Алишер Навоий асарлари» ва «Бобурнома»га ишланган минатюраларнинг фотонусхалари намойиш этилмоқда.

Кўргазмадан асосий мақсад жаҳон санъати тараққиётига катта ҳисса қўшган темурийлар даври миниатюра ва китобат санъатини Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларига ишланган ноёб намуналар орқали кенг жамоатчиликка намойиш этишдан иборат, дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net