Тожикистонда брифинг: Бухоро шаҳри – ?слом олами маданияти пойтахти

11.02.2020 16:24

ДУШАНБЕ, 11 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасида ?слом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси томонидан 2020 йилда "Бухоро шаҳри – ?слом олами маданияти пойтахти"  деб эълон қилиниши муносабати билан брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Тожикистоннинг сиёсий доиралари, илм-фан, маданият соҳаси вакиллари, жамоатчилик бирлашмалари, ушбу мамлакатда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ва етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Бухоро шаҳри, унинг ислом оламида тутган ўрни ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, қадим замонлардан буён Ўзбекистон инсоният цивилизацияси, ислом маданияти ривожида муҳим ўрин тутган.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда бой маданий меросни тиклаш ва янада ривожлантириш, ?мом-ал Бухорий, ?мом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, ?мом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломалар илмий меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Брифингда 2020 йилда "Бухоро шаҳри – ?слом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган маданий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

?штирокчилар Бухоронинг ?слом олами маданияти пойтахти сифатида эълон қилиниши Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк бобокалонларимиз муқаддас ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссасининг яна бир эътирофи эканини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net