Тожикистон давлат маданият ва санъат институти вакиллари Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда

18.02.2020 17:44

ТОШКЕНТ, 18 февраль. «Дунё» АА/.  Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтга Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат маданият ва санъат институти делегацияси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад илмий-ижодий йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳаларида бакалавриат, магистратура, докторантура босқичларини профессионал даражада ўрганиш, халқаро конференциялар ва форумлар ўтказишдан иборат. Меҳмонлар институт кафедралари фаолияти, илмий стажировкалар, ижодий жараёнлар, шу билан бирга, малака ошириш тармоқ маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Музокараларда Тожикистон делегацияси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти санъатшунос профессор-ўқитувчиларини шартнома асосида ишга таклиф қилди. Шунингдек, таълимдаги айрим камчиликлар, илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш, янги инновацион лойиҳаларни таълим жараёнларига кўпроқ тадбиқ этиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш таклифлари ўртага ташланди.

Тожикистон давлат маданият ва санъат институти делегациясининг ташрифи давом этмоқда. Дастурдан ижодий таълим йўналишларининг фаолиятини ўрганиш, ижодкор ёшлар билан учрашувлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказиш ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net