Термиз археология музейида «Япония тарихи ва маданияти» номли кўргазма ташкил этилди

28.12.2020 12:03

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Термиз археология музейида «Япония тарихи ва маданияти» номли кўргазма ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълум қилишича, кўргазма Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил  27 майдаги «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этлган.

Кўргазмадан ўрин олган турли мавзудаги китоблар, суратлар ҳамда бошқа турдаги экспонатлар Япония тарихи, урф-одатлари ва маданиятини акс эттирди. Айниқса, Япония ҳукумати томонидан музейга совға қилинган япон миллий либоси – кимоно ва япон қўғирчоқлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Таъкидлаш керакки, Япония ҳеч кимга ўхшамаган ёрқин ва қадимий маданиятга эга жаҳондаги кам сонли мамлакатлар сирасига киради. Ушбу мамлакатга энг янги технологиялар илдам жорий этилади. Шунингдек, минг йиллар давомида шаклланган тарих ва маданиятга чуқур ҳурмат билан қаралади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net