Теҳронда «Ўзбекистон Буюк ипак йўли чорраҳасида» номли фотокўргазма бўлиб ўтди

21.02.2020 12:07

ТЕҲРОН, 21 февраль. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Маданият институти фотогалереясида ўзбекистонлик рассом Ҳусниддин Aтоевнинг «Ўзбекистон ?пак йўли чорраҳасида» номли фотокўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кўргазма мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси ва ?ҲТ Маданият институти томонидан ташкил этилди. Тадбир очилишида Эроннинг маданият, санъат соҳаси, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, Эронда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Фотокўргазма экспозицияларидан ўзбек халқи бетакрор маданияти, урф-одатлари, қадимий тарихи, маданий объектлари ҳамда бой меросимизга бағишланган фотосуратлар жой олган. Кўргазмада намойиш этилган 80 дан ортиқ фотосурат ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

«Ўзбекистон очиқ осмон остидаги музей шаҳарлар мамлакати. У ерда минтақанинг бой моддий ва номоддий маданий мероси, қадриятлари жам бўлган. Ўзбекистон ислом дунёсининг кўплаб буюк алломалари ва мутафаккирлари ватани ҳисобланади. Унинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашгани савдо йўли орқали боғланган давлатлар ижтимоий, иқтисодий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Бугунги кўргазма ҳам айни ҳақиқатни ўзида акс эттирган», деди ?ҲТ маданият институти раиси С.Бахтий.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар фикрича, фотосуратларда Ўзбекистон ёрқин, ўзига хос ва бетакрор минтақа сифатида тасвирланган. Улуғвор тарихий обидалар тасвирида кўп асрлик тамаддун ижодий маҳсули акс этган.

Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси томонидан Aлишер Навоий ижодий меросини ўрганиш бўйича эронлик тадқиқотчи Муҳаммадзода Хусайн Сиддиқ билан биргаликда нашр этилган «Aлишер Навоийнинг форс тилидаги мактублари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Aбдуллаев ушбу кўргазманинг Теҳронда очилиши Ўзбекистон ва Эрон, қолаверса, ?ҲТга аъзо давлатлар ўртасида маданият, санъат соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим ва муваффақиятли қадам эканини таъкидлади.

Сўзга чиққанлар «Aлишер Навоийнинг форс тилидаги мактублари» китобини чоп этишда ёрдам берган «Фаслномайе Седдиг» нашриётига миннатдорлик билдириб, бу маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлганини қайд этди.

Сўз мулкининг султони ҳаёти ва ижоди ?ҲТ минтақасидаги халқлар дўстлигининг яққол намунасидир. Зеро, ушбу минтақада, шу жумладан, Эронда кўплаб бино, иншоот, масжид ва мадрасалар қурилишда Aлишер Навоийнинг хизматлари катта.

Мазкур фотокўргазма ва Aлишер Навоий китоби тақдимоти Эрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Хусусан, ушбу мавзудаги материаллар «Iran Daily», «ASIA News» газеталарида, шунингдек, «ITNA News» ахборот агентлиги ва ?слом ҳамкорлик ташкилоти маданият институти веб сайтларида нашр этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net