Театр ва кино соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилинади

07.03.2020 14:45

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Алп Арслан Акинжи, таълим масалалари маслаҳатчиси Али Эйюпхўжа келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Учрашувда Туркия элчихонаси вакиллари ?нститут ректори, профессор ?броҳим Юлдашев билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилишди.

Жумладан, таълимда инновацион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик, маданият ва санъат бошқарувида кадрлар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, ўзаро ҳаммуаллифликда спектакллар ва фильмлар яратиш, шунингдек, илмий тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net