Татаристон киноси кунлари «Сумбуль» фильми премьераси билан бошланди

26.08.2020 15:25

ҚОЗОН, 26 август. / «Дунё» АА/. Қозон шаҳрида Татаристон киноси кунлари Ўзбекистон ва Татаристон кино ижодкорлари ҳамкорлигида  суратга олинган «Сумбуль» фильмининг узоқ кутилган премьераси билан бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев сўзга чиқди. Таъкидланганидек, бу ўзбек кинолари санъатининг Татаристон пойтахтидаги илк намойиши эмас.

Ўзбек фильмларининг Татаристонда, татар киноларининг Ўзбекистонда намойиши икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, шунингдек, ижтимоий-маданий соҳалардаги муваффақиятли ҳамкорликни тарғиб қилади.

«Сумбуль» бадиий фильми  режиссёрлар Рашид Маликов (Ўзбекистон) ва Рамил Фазлиев (Татаристон) томонидан суратга олинган. Тўлиқ метражли картина саҳналари Татаристон ва Бухоро вилоятида кечади.

Тадбир доирасида «Ҳумо» ансамблининг ўзбек рақсларидан тузилган концерт дастури, шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеофильм намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net