“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форуми иштирокчилари тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза масалаларини муҳо

19.04.2021 10:59

ТОШКЕНТ19 апрель. /«Дунё» АА/. “Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза масалаларига бағишланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

- Европа иттифоқида “сифатли бошқарув” амалиёти;

- ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш: ривожланаётган мамлакатлар учун юзага келиши мумкин бўлган мураккабликлар;

- Бюрократик бошқарувдан смарт бошқарув сари;

- Ўзбекистонда янги тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими: стратегик аҳамияти, ютуқлари ва мураккабликлари;

- Беларусь Республикасида криминологик (коррупцияга қарши) экспертиза институти: яралиши, амалиёти ва такомиллаштирилиши.

Сессияда самарали тартибга солиш ва қонунчилик ҳужжатларини таҳлил этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, Европа комиссияси, ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Беларусь Бош прокуратураси экспертлари иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net