Таиландда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони ва «shou room» очиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда

01.02.2022 09:54

БАНГКОК, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консули Фахриддин Султонов Таиланд Барқарор санъат ва ҳунармандчилик институти (Sustainable Arts and Crafts Institute of Thailand - SACIT) жамоат ташкилоти бош ижрочи директори вазифасини бажарувчи Порнпон Акатҳапорн билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Бош консулхона томонидан миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди. Ўзбекистонда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, уста-ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ва «Ҳунарманд» уюшмаси фаолияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Томонлар Таиландда ўзбек миллий  ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони ва «shou room» очиш истиқболларини муҳокама қилди.

SACIT раҳбари ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотларининг сифати ва ўзига хослигини юқори баҳолади ҳамда икки давлат ҳудудида ўзаро тажриба алмашиш бўйича қўшма ўқув курслари ташкил этиш, ярмарка ва фестиваллар ўтказишга қизиқиш билдирди. Бу борада «Ҳунарманд» уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандум имзолаш таклифини илгари сурди.

Маълумот ўрнида, Таиланд Барқарор санъат ва ҳунармандчилик институти 2003 йилда Таиланд қироли ташаббуси билан ташкил этилган.  Айни пайтда ташкилот 3 мингдан ортиқ тай ҳунармандларини бирлаштиради. SACITнинг асосий вазифаларига санъат ва ҳунармандчилик соҳасида лойиҳалар ва ҳунармандларни қўллаб қувватлаш киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net