ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлари нигоҳида" мавзусида ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўқувчи-талабалари ўртасида кўрик-танлов эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Бадиий академияси маълумотига таяниб.
I босқич - турли санъат асарлари 2021 йил 15 апрелгача қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 45. ?штирокчилар ижодий ишларнинг электрон версияларини аризани тўлдириб, электрон почта орқали юбориши мумкин (info@scocenter.ru).
II босқич – 2021 йил 15-30 апрель кунлари ҳакамлар ҳайъати танлов ғолибларини танлайди.
III босқич - танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ва талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси 11 май куни, соат 10:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун икки ёш тоифасидаги ўқувчилар таклиф этилди. ?штирокчиларнинг биринчи тоифаси: 17 ёшдан 20 ёшгача. ?ккинчи тоифаси: 20 ёшдан 27 ёшгача