Савицкий номидаги музейда янги директор фаолиятини бошлади

05.01.2021 10:02

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Нукусдаги ?.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида янги директор Тигран Мкртичев ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Шу муносабат билан кеча  музейда журналистлар ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказилди.

Т. Мкртичев бунгача Москвадаги Рерихлар музейи – Шарқ Давлат музейи филиали директори лавозимида ишлаб келган. 2019 йил Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан эълон қилинган Open Call танловида ғолиб бўлган эди.

Тигран Мкртичев 1959 йилда Тверда туғилган, Тошкент давлат университетида «тарих» йўналишида таҳсил олган. Самарқанд, Бухоро ва Термиздаги археологик экспедицияларга бошчилик қилган. 2002 йилда Россияда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олган. 2018 йилдан Ўзбекистондаги «Buyuk Kelajak» эксперт кенгаши аъзоси.

Савицкий  номидаги музейга бундан олдин раҳбарлик қилган Гулбаҳар ?зентаева эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг маданият ва маънавият ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net