Санкт-Петербург давлат университетида ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади

27.08.2020 15:27

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 27 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ушбу минтақадаги Бош консулхонаси томонидан Санкт-Петербург давлат университетида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тақдимотда университет ректорининг Халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Сергей Андрюшин, тилшунос олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Учрашув аввалида Бош консуллик вакиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор лексикография институти томонидан яратилган 5 жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг яратилиши ва унинг ўзбек тили ривожланишидаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.

Мулоқот давомида томонлар Санкт-Петербург давлат университети қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича фикр алмашди. Ушбу ташаббус олий таълим муассасаси раҳбарияти томонидан илиқ қарши олинди.

— Университетимизда Ўзбек тили ва маданияти марказини очиш таклифини қўллаб-қувватлайман, — деди Сергей Андрюшин. — Марказ учун университетдан алоҳида хона ажратилади. Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими эса юқори савияда амалга оширилади.

Учрашувда марказни зарур жиҳозлар ва ўзбек тилига оид адабиётлар билан бойитишда ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир давомида Бош консулхона вакиллари университетга «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобини тақдим қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net