Рағбат ижодкорга илҳом бахш этади

05.07.2022 17:44

Ёз фасли рассомларни сокин табиат қўйнида ижод этишга чорлайди. Айни кунларда олийгоҳларда таълим олаётган талабалар ёзги таътилда дам олмоқда. Аммо талаба рассомлар қизғин ижод билан банд. Жорий йил ҳам Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан июнь, июль ва август ойларида ёш ижодкорлар учун турли танловлар, тадбирлар ва ижодий кечалар ўтказиш режалаштирилган.

?куо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорлар амалий санъат кўргазма-танлов якунида Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби томонидан ёш дизайнерлар намойиши ташкил этилди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

– ?жодкорнинг бўш вақти бўлмайди, – дейди таниқли рассом ва ҳайкалтарош Азамат Ҳотамов. – У бўш қолди дегунча хаёлан ижод қилади. Янги асарлар ҳақида фикр юритади. Бугун замон шиддат билан тараққий этаяпти. Ёш рассомлар ана шу тезкорликка, шиддатга жавобан иш юритишлари керак. Ана шундагина ўзлари ҳам вулқондек отилиб, санъатда кўрина бошлайди, танилади, ижод маҳсули кўзга ташланади. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ўнлаб талабалари ижодхонамга ҳар куни келишади. Топшириқлар олишади. Айримлари устахонада кечалари қолиб, санъат асарига шўнғиб ижод қилишади. Улар касбларини севишади, уларда фидойиликни кўраман. Бундай ёшлар, албатта, рағбатга муносиб. Айрим ёшлар бор жуда уддабурон. Биз эшитмаган халқаро нуфузли танловларда иштирок этиб ўринлар олишади. Бадиий академия ҳар йили иқтидорли талабалар учун табиат қўйнига саёҳатлар ташкил этиб беради. Бу уларга ўзгача илҳом бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлов ўтказилди. Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ёш рассомлар иштирок этишди. Август ойи давомида “Энг улуғ, энг азиз”, “Озод диёр манзаралари”, “Ватан мадҳи” номли ижодий танловлар ўтказилади. 

Пойтахтдаги мавжуд кўргазма залларида анъанавий устоз-шогирд кўргазмалари ўтказилиб келинмоқда. Бу анъанани ҳудудлар кесимида амалга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, ёшлар иштирокида кўчма кўргазмалар, замонавий ва инновацион тасвирий асарлар кўргазмалари ўтказилиши режалаштирилган. 


Д.Маматова,ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net