Қозон шаҳрида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб адабий-бадиий кеча ташкил этилди

08.10.2021 14:36

ҚОЗОН, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз  Бош консулхонаси Қозон федерал университетининг Халқаро алоқалар институти билан ҳамкорликда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консули Фариддин Насриев мустақиллик йилларида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳаётида эришилган муваффақиятлар ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида ўзбек тилида шеърлар ўқилди ва куй-қўшиқлар ижро этилди. ?нститутда таҳсил олаётган бошқа миллат вакиллари учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва иқтисодий салоҳияти тақдимоти намойиш этилди.

Хорижлик талабалар ўзбек тили, маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва ошхонасига бўлган катта қизиқишни қайд этди.

Тадбир сўнгида талабалар учун «Сарвқомат дилбарим» номли бадиий  фильм намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net