Пойтахт метросининг буюк шоир номи билан аталадиган бекатида Навоийхонлик анжумани ташкил этилди

12.02.2021 10:00

ТОШКEНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллиги мамлакатимиз ва халқаро кўламда кенг нишонланди. Ушбу сана муносабати билан навоийхонлик кечалари, илмий-адабий анжуманлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди.

Юртдошларимиз эътиборини тортган ана шундай тадбирлардан бири пойтахт метрополитенининг “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” станциялари туташган ўтиш жойида уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Темирйўлчи» газетаси материалига таяниб.

Метро станциялари оралиғидаги ўтиш майдончаси марказидаги деворларда Ҳазрат Алишер Навоий қаламига мансуб “Хамса” асари таркибидаги “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”, “Садди ?скандарий” ва “Сабаъи сайёр” достонлари мавзуларига бағишланган тўртта монументал ва бадиий композиция жойлаштирилган. Ўзбек амалий санъатининг ушбу гўзал намуналари ўзига хос жозибага эга. Шундан бўлса керак, “Алишер Навоий” бекатига дунёдаги метро бекатлари орасида энг гўзаллардан бири унвони берилган.

Мазкур бекат 2014 йилда distractify.com интернет веб-саҳифасида эълон қилинган “Сизни жамоат транспорти бўлмиш метро бекатидан фойдаланишга илҳомлантирадиган дунёнинг 17 шаҳри” сарлавҳали мақолада дунёдаги энг гўзал станциялар рўйхатига киритилган.

“Буюк бобомизни ёдга олиш учун ўтказилган мазкур тадбир давомида метрополитен йўловчилари ушбу ўзига хос манзарага бефарқ бўлмасдан ўта олишмади”, - дейилади «Темирйўлчи» хабарида. – Ўз манзили сари ошиқаётган минглаб йўловчилар бир лаҳза бўлсада, барча замонларнинг тенги йўқ мутафаккири хотирасини бир он эслашгани рост. Улар Навоий бобомиз номидаги музей ҳақида жуда кўп нарсаларни ва қизиқарли маълумотларни, шунингдек унинг таржимаи ҳолини яна бир бор ёдга олди. Муҳташам бекатда таралган дуторнинг жонли мусиқаси остида истеъдодли ёшлар шеърият даҳоси Навоий бобомиз қаламига мансуб мақом ва достонлардан парчалар ижро этди”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net