Португалиянинг Лейрия шаҳрида ватандошларимиз иштирокида Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди

20.10.2021 11:18

Л?ССАБОН, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Португалиянинг Лейрия шаҳрида истиқомат қиладиган ватандошларимиз иштирокида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуманда Ўзбекистоннинг ?спаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев мамлакатимизда давлат тилини рвиожалантириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ўзбек тилининг мавқеини юксалтириш, соҳадаги долзарб масалаларни таҳлил қилиш ва бу борада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Давлат тилини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилгани, она тилимизнинг тарихий илдизларини янада чуқурроқ ўрганиш, уни ҳар томонлама илмий тадқиқ этиш, қўллаш кўламини кенгайтириш, филологлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилгани ҳақида гапирилди.

Тадбир давомида Алишер Навоий, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов каби халкимизнинг буюк шоир ва мутафаккирлари қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқиб берилди.     

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net