Пекинда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти ўтказилди

24.10.2021 11:26

ПЕК?Н, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонасида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференц алоқа тарзида ташкил этилган тадбирда Давлат тили борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар батафсил ёритиб берилди.

Жумладан, мамлакатимизнинг мустақилликка эришуви арафасида ва мустақилликнинг дастлабки йилларида тил сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши ва уларда белгиланган вазифалар ўзбек тили тараққиётида янги даврни бошлаб бергани ҳолда унинг ривожига сезиларли таъсир кўрсатганлиги қайд этилди.

Шу ўринда, 2019 йил 21 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун моҳиятига ҳақида сўз юритилди.

Мазкур хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилгани, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этилишни таъминлашда изчил саъй-ҳаракатлар қилинаётгани қайд этилди.

Давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун барча шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларидан келиб чиқиб, Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти мутахассислари томонидан беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби чоп этилгани таъкидланди.

Мазкур тўплам 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларидан иборатлиги, давлат ташкилотлари ва  муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг давлат тилида иш юритиш саводхонлиги ва малакасини ошириш, билимларини бойитишга кўмаклашишда асосий восита эканлигини маълум қилинди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига 2021 йил 10 февралдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш, шунингдек, барча вазирлик ва идоралар таркибида иш юритиш, идоралараро ҳужжатлар айланиши давлат тилида бўлишини тўлиқ таъминлаш ва бу жараёнда давлат тилига қатъий амал қилинишини назоратга олиш белгиланган етказилди.

Ўз навбатида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси”га босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида яратилган “Саводхон” ўзбек тили имло дастурига ҳам тўхтаб ўтилгани ҳолда, унинг ёрдамида ўзбек тилидаги ҳужжатларни имло хатолардан ҳоли қилиш ва лотин/кирилл ёзувларига бехато ўгириш мумкинлиги тушунтирилди.

Йиғилиш якунида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил софлигини сақлаб қолиш, уларнинг ўзбекона анъана ва қадриятлари руҳида тарбия топишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон миллий кутубхонаси миллий маълумотлар базаларидан очиқ фойдаланиш имконияти яратгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net