Париждан муносабат: Хивада бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” халқаро маданий форуми бошланишини интиқлик билан

18.08.2021 16:26

ПАР?Ж, 18 августа. /«Дунё» АА/. “Жануб-Жануб” Барқарор ривожланиш учун ҳамкорлик кенгаши (ЮНЕСКОнинг расмий ҳамкори) веб-саҳифасида жорий йил 14-16 сентябрь кунлари ЮНЕСКО шафеълигида Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” халқаро маданий форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда алоҳида таъкидланганидек, ушбу форумни ўтказиш ташаббуси 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди. Ўшанда ЮНЕСКО Бош диретори Одри Азуле ушбу ташаббусни олқишлар экан, тадбирни ҳамкорликда ташкил этишга тайёр эканини тасдиқлаган эди.

Мақолада ЮНЕСКО кўпгина ўн йилликлар мобайнида Марказий Осиёнинг умумий тарихи ва маданий меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш ишига,  хусусан, ўзининг “?пак йўли” дастури йўналишида салмоқли ва катта эътиборга молик саъй-ҳаракатларни амалга оширгани қайд этилган. Бир неча йил бурун ЮНЕСКО ушбу дастур доирасида кўп жилдлик “Марказий Осиёда цивилизациялар тарихи” китобини нашр этди.

Мақола интиҳосида унинг муаллифлари “жорий йил сентябрь ойида  Хивада бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” халқаро маданий форуми бошланишини интиқлик билан кутмоқдамиз”, дея таъкидлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net