Парижда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонланди

07.02.2021 16:59

ПАР?Ж, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Францияда Алишер Навоийнинг ижодий меросига қизиқиш катта ва унинг асарлари француз олимлари томонидан кенг ўрганиб келинмоқда. Мутафаккирнинг асарлари Франция миллий кутабхонасида, Араб дунёси институти ва Шарқ тиллари ва цивилизациялари институти сақланмоқда.

XVIII аср охири ва XIX аср бошларида таниқли француз шарқшуноси Этьенн-Марк Катрмер ўз китобида Навоийнинг икки асари - “Муҳокамат ул-луғатайн” ҳамда “Тарихи мулки ажам”ни батафсил шарҳлаган.

Франция миллий тадқиқот институти илмий ходими, навоийшунос олим Марк Тутаннинг 2016 йилда Алишер Навоий ҳақида чоп этган 700 саҳифали “Сўзлар империяси. Мир Алишер Навоийнинг Хамсаси кўзгусида сўнгги Темурийлар даврида ҳокимият, маданият ва сўфийлик” номли китоби Францияда қатор мукофотларга сазовор бўлган.

Буюк аждодимизга бўлган эҳтиромимизни ифодаси сифатида жорий йил 6 февраль куни мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасида Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишланган маданий тадбир ташкил этилди. Унда ватандошларимиз ва француз маданий-гуманитар доиралари вакиллари иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикасининг Франция ва Португалия давлатларидаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Сардор Рустамбоев буюк мутафаккирнинг ўзбек тили ва адабиётини ривожлантиришдаги ўрни хақида тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда мазкур тарихий шахснинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш, хотирасини абадийлаштириш борасидаги тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Тадбирда навоийшунос олим Марк Тутан, ватандошимиз, Францияда илмий тадқиқот олиб бораётган Дилноза Дотўраева Алишер Навоийнинг туркий тилни ривожланишидаги ўрни тўғрисида маърузалар қилди.

Бундан ташқари, ватандошларимиз томонидан такшкил этилган “Мерос” ассоциацияси вакиллари томонидан буюк мутафаккирнинг ғазаллари ўқилди.

Марк Тутан,  Франция миллий тадқиқот институти илмий ходими:

- Мен Алишер Навоийнинг маданий меросини узоқ йиллардан бери ўрганиб келаман. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Навоий ижодини ўрганиш ва уни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда ва биз бундан миннатдормиз.

Алишер Навоийнинг туркий халқлар цивилизацияси ривожланишида тутган ўрни ҳақида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net