Озарбайжоннинг «Trend» ахборот агентлиги сайтида Бухоро ҳақида мақола эълон қилди

15.02.2020 10:39

БАКУ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. «Trend» халқаро ахборот агентлиги сайтида ««Region plus» журнали бош муҳаррири ўринбосари Елчин Хусейновнинг Бухоро ҳақидаги мақоласи эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Бухоро – Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фахридир. Тасаввур қилинг-а, икки ярим минг йиллик тарихга эга ушбу шаҳарда ва унинг атрофида жами 660 сайёҳлик объектлари мавжуд, улардан 142 таси ЮНЕСКО ҳимоясида”, дея келтирилади Елчин Хусайинов мақоласида.

Муаллиф азим шаҳарнинг ислом маданиятида тутган ўрни ҳақида сўз юрита туриб, 2020 йилда ?слом ҳамкорлик ташкилотининг  Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси (ISESCO) томонидан “Бухоро шаҳри – ?слом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилганини қайд этади. Шу муносабат билан ушбу шаҳарда кўплаб халқаро миқёсдаги тадбирлар ўтказилиши ҳақида хабар беради.

Елчин Хусейнов мақола муштарийларини Бухоронинг тарихий шаҳри томон чорлайди: “Таржимонлар, одатда, сайёҳларни дастлаб Лаби Ҳовуз ансамбли яқинидаги тарихий марказга (XVI-XVII асрлар) бошлайдилар. У ерда Хўжа Насриддиннинг ҳайкали ўрнатилган.  Узунлиги 42 метр бўлган сунъий сув ҳавзаси эса қадим Бухоро тарихи, меҳнаткаш фуқароларининг юксак меъморий салоҳиятидан дарак беради. Аҳоли шу ҳовуздан сув ичган. Ҳовуз Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳи (1622), Кўкалдош мадрасаси (1568) ўртасида қурилган. Лаби Ҳовуз майдонида ўрта асрларда катта бозор бўлган”.

Материалда тарихий шаҳарда Марказий Осиё ва Кавказ халқлари учун бирдек қизиқарли бўлган ҳинд фильмларининг айни шаҳарда суратга олингани ёдга олинади. Хусусан, «Aли Бобо ва қирқ қароқчи» картинасининг кўплаб саҳналари Бухорода тасвирга олингани қайд этилади.

««Region plus» журнали бош муҳаррири ўринбосари фильмнинг асосий  саҳналари Пои Калон мажмуаси атрофида кечгани тасвирлаб, ушбу қадим тарихга гувоҳ майдон ҳақида маълумотларни келтирилади.

Муаллиф Бухоро шаҳри яқинидаги қадим номи Сумитан қишлоғида жойлашган Чор Бакр, тасаввуф илмининг етук намояндаси Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳлари ҳақида тўхталиб ўтади. Арк қалъаси, унда жонланадиган тарихий саҳналар юзасидан маълумотлар келтирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net