Нидерландияда Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги нишонланди

10.02.2020 15:36

БРЮССЕЛЬ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбир доирасида Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик жамияти (UZNED)  раиси Далия Чакар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш, бу борада жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

– Шу кунларда Алишер Навоий таваллуди 579 йиллиги нафақат, Ўзбекистон, балки дунёда катта тантана қилинмоқда, – деди Далия Чакар. – Хусусан, бу кун Ўзбекистоннинг нидерландиялик дўстлари учун ҳам ўзгача бир шодиёнадир. – Бугунги кунда Алишер Навоий ижоди дунёда алоҳида эътибор билан ўрганилмоқда. Нидерландиянинг Лейден университети фаолиятини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Олий таълим муассасасида филология фанлари номзоди Николас Контовас ташаббуси билан Алишер Навоий ижод тилини ўрганишга бағишлаб махсус курслар ташкил этилган. Мамлакатингиз адабий меросини тадқиқ қилиш бўйича Нидерландиянинг қатор университет ва таҳлил марказларида ўрганишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати, меъморчилиги билан боғлиқ изланишлар, лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда.

Суҳбатда жамият раиси Далия Чакар Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев  раҳбарлигида олиб борилаётган очиқлик ва халқпарвар сиёсатни юқори баҳолади.

– Ўзбекистондаги ислоҳотлар мамлакатнинг дунё ҳамжамияти билан ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Ўзаро муносабатларда иқтисодиёт, савдо, инвестиция соҳаларида ҳамкорлик билан бир қаторда, маданий ва адабий муносабатлар ҳам сезиларли даражада ривожланди. Президент Шавкат Мирзиёев янги мақсадлар сари одимлаб, янги Ўзбекистон қуриш сари интилмоқда. Нидерландия жамоатчилиги бу жараёндаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. UZNED доирасида илм-фан, маданият соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш истагидамиз. Бугунги учрашувда 2020 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон маданияти, санъати, адабиёти ва тарихий меросини Нидерландияда илгари суриш, миллатлараро мулоқотни фаоллаштиришда “Халқ дипломатияси” механизмларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув сўнгида ҳамкор мамлакат ҳудудида Наврўз байрами, Мустақиллик куни, ?ккинчи жаҳон уруши йиллари фашистлар лагерида қурбон бўлган 101 нафар ўзбекистонлик аскар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net