“New Vision” мусиқий альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди

03.03.2021 13:55

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. “BWG Production” компанияси томонидан Маданият вазирлиги ҳамда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти билан ҳамкорликда ўзбек миллий мақом санъати меросини оммалаштиришга қаратилган “New Vision” номли янги форматдаги мусиқий альбоми яратилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Мазкур альбом тақдимот маросимида маданият вазири Озодбек Назарбеков, лойиҳа ташкилотчи ва иштирокчилари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур мусиқий альбомда Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандалари томонидан Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим ?смоилов  бадиий раҳбарлигида ижро этилган мумиоз асарлар ўрин олган.

Альбомдан жой олган 15та трек Европа стандартларига мувофиқ ёзилган бўлиб, овознинг алоҳида тозалигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Альбом одатдагиларидан тубдан фарқ қилиб, диск кўринишида эмас, балки замонавий флеш-хотира орқали тингланади. Флеш-хотиранинг ғилофи ўзбек миллий чолғу асбоби танбур шаклида ясалган.

Лойиҳа устидаги иш жараёни уч ойдан кўпроқ давом этган. Лойиҳа ижодкорларининг мақсади бутун дунё тингловчиларига ўзбек мусиқасининг мумтоз ва халқ дурдоналарига янгича қарашни тақдим этишдан иборат.

“New Vision” альбомидаги мақом хазиналарини дунёнинг юздан ортиқ мусиқий платформаларида, шу жумладан, Apple Music, «Яндекс. Музика», Spotify ва “BWG Production” компаниясининг Telegram’даги “BWG PRODUCTION” канали орқали ҳам тинглаш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net