Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда Алишер Навоий китоблари ўқилмайдиган биронта ҳам оила йўқ

09.02.2021 17:05

ТОШКЕНТ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ж?ДУ) билан ҳамкорликда "Алишер Навоий ХХI аср ёшлари нигоҳида" мавзусида тантанали тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Музаффар Комилов.

Анжуманда таниқли публицистлар, шоирлар, тарихчилар, МОХ? ходимлари, Ж?ДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Буюк аждодимиз ўзининг ўлмас асарларида ўзбек тилининг чексиз имкониятлари, бойлиги ва гўзаллигини намойиш этиб, юксак гуманизм ғоялари ва умуминсоний қадриятларни куйлагани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари буюк давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий беқиёс ижодий мероси билан Марказий Осиё халқлари бирдамлигини мустаҳкамлаш, минтақада маданият, таълим ва маънавият ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг нафақат ўзбек ва Марказий Осиё, балки жаҳон адабиёти тараққиётидаги алоҳида хизматлари қайд этилди.

Ж?ДУ талабалари томонидан ўзбек адабиёти султони асарларининг турли тилларда ўқиб берилгани ва уларнинг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача байрамона кайфият бағишлади.

Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари, шу жумладан, қўшни давлатларда ҳам ўзбек халқининг буюк аждоди таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Душанбе шаҳридаги Мир Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида Тожикистон ҳукумати нашри - "Халқ овози" газетаси ташаббуси билан ташкил этилган кечада мумтоз ўзбек адабиёти асосчиси асарлари ўқиб эшиттирилди.

Ушбу муҳим воқеага бағишланган тантанали тадбир Туркманистон пойтахтида ҳам бўлиб ўтди. Ашхобод шаҳридаги “?лҳом” марказий хиёбонида ўрнатилган шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Алишер Собиров, Марказий Осиё халқаро институти бўлим бошлиғи:

- Бизнинг бўлим тарихий ва маданий меросни ўрганиш билан шуғулланади. Бугунги кун яна бир бор эътиборимизни Алишер Навоийнинг буюк меросига қаратганимиз билан ўзига хосдир.

Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда Алишер Навоийнинг китоблари ўқилмайдиган биронта ҳам оила йўқ. Айтишимиз мумкинки, биз ҳали ҳам мутафаккир асарлари ва уларнинг чуқур маъносини тўлиқ ўрганганимиз йўқ. Алишер Навоий дунё маданиятининг устунларидан биридир.

Кўп одамлар Алишер Навоийни шоир сифатида билади. Аммо у давлат арбоби ҳам эди. У доимо халқ билан бирга бўлган, уларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшилаш учун саъй-ҳаракатлар қилган. У ўз маблағлари ҳисобидан кўприклар, масжидлар, таълим муассасалари ва бошқа бинолар қурдирган.

Лазиз Мингишов, Ж?ДУ проректори:

- Ўйлайманки, бугунги тадбир ёшларимизга Алишер Навоийни янада яхшироқ тушунишга имкон берди. Атоқли шоир ижодини ўрганаётган йигит-қизлар буюк алломаларимизнинг муносиб авлоди бўлиб вояга етишади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, университетда талабалар ўртасида мақолалар ва видеолавҳалар танловлари ўтказилди. Бугун ушбу мусобақалар ғолиблари тақдирланди. Бундай тадбирлар феврал ойи охиригача давом эттирилади.

Самандар Сараев, Ж?ДУ 1-курс талабаси:

- Алишер Навоийни нафақат давлат арбоби ва шоир, балки дипломат сифатида ҳам таърифлаш мумкин. Хусусан, у ўз ишларида ҳаттоки битта сўз ҳам давлатлар ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатиб берган. Шунинг учун ҳам биз, бўлғуси дипломатлар буюк шоир асарларини катта қизиқиш билан ўрганмоқдамиз.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган иншо ва публицистик мақолалар танловида биринчи ўринни эгаллаганимдан фахрланаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net