Мисрда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб араб тилида чоп этилди

31.03.2022 12:21

ҚОҲ?РА, 31 март. /«Дунё» АА/. Мисрда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб араб тилида нашр қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон элчихонаси саъйи-ҳаракатлари билан хорижда ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифалари ижроси доирасида амалга оширилди.

 Китоб Мисрнинг «Дар Саҳр» нашриётида чоп этилди. 

 Мамлакатимиз элчихонасидан олинган маълумотга кўра,  жадидчилик ҳаракати намояндаларидан бири, буюк мутафаккир ва маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган мазкур китоб Ўзбекистон Халқаро ислом академиясига етказиб берилди.

Ушбу монография мисрлик адабиётшунос олим, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг «Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар» кафедраси профессори Аҳмад Мусо Абдуллоҳ ҳамда ушбу кафедранинг катта ўқитувчиси Баҳодир Пирмуҳаммедов томонидан араб тилига таржима қилинди ва  нашрга тайёрланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net