Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги Нью-Йоркда нишонланди

08.02.2021 17:01

НЬЮ-ЙОРК, 8 февраль. /«Дунё» АА/.  Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан маданий-маърифий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда АҚШда истиқомат қиладиган ватандошлар, шунингдек, Ўзбек тили ва маданияти ихлосмандлари клубининг хорижлик аъзолари қатнашди. Улар орасида АҚШ, Мексика, Греция, ?талия, Ямайка, Қозоғистон, Қирғизистон, Перу, Хитой, Канада ва бошқа давлатлар фуқаролари бор эди.

Бадиий кечада Алишер Навоийнинг кенг ва серқирра ижодидан намуналар, қолаверса, келажак авлодларга қолдирган ўгитларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Анжуманда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш бўйича амалга ошираётган ишларни юқори баҳолади.  Ушбу саъй-ҳаракатлар  ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

Тадбир якунида АҚШ ҳудудида навоийхонлик кечаларини мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net