Малайзияда ватандошларимиз иштирокида спорт тадбири ўтказилди

14.02.2022 11:04

КУАЛА-ЛУМПУР, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Малайзияда бўлиб турган ватандошларимизни турли спорт ва маданий тадбирларга жалб этиш ҳамда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси томонидан мини-футбол бўйича ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Сайбержая” спорт аренасида ўтказилган футбол турнирида Лимкоквинг, Сайбержая ва Миллий энергетика университетларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Спорт тадбири бошланишида ватандошларга мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, республикамизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар бу каби спорт тадбирларини ташкил этиш Малайзияда бўлиб турган ёш ватандошлар учун катта эътибор экани, нафақат уларнинг соғлом ҳаёт тарзини таъминлашдаги ўрни, балки бир-бири билан яқин мулоқот ўрнатишида кўприк вазифасини ўташини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net