Мактабгача таълим вазирлигида ЮНЕСКО делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

03.02.2020 14:42

ТОШКЕНТ, 3 февраль, «Дунё» АА. Мактабгача таълим вазирлигида ЮНЕСКО вакиллари билан Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш сиёсатига доир масалалар бўйича IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Дунё «АА».

Учрашув Ўзбекистонда IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумини ташкил этишда самарали ҳамкорликни бошлаб берди.

Унда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин меҳмонларни мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасида янги вазирлик ташкил этилгандан буён амалга оширилган ишлар билан таништирди. Шунингдек, у мактабгача таълим соҳасидаги кенг қамровли йирик форумни ўтказиш учун айнан Ўзбекистоннинг танланиши мамлакатимиз учун катта шараф эканини қайд этди.

Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш сиёсатига доир масалалар бўйича IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумида 48 мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. ЮНЕСКО, ЮН?СЕФ, Ёш болалар масалалари бўйича Осиё-Тинч океани минтақавий тармоғи (ARNEC) форум ташкилотчиларидир.

Форум мақсадларидан бири — Осиё-Тинч океани мамлакатлари сиёсатчилари учун махсус майдон ташкил этиш бўлиб, унда сиёсатчилар, ҳам болалар нуқтаи назаридан, ҳам мактабгача таълим ташкилотлари нуқтаи назаридан ўз билими билан ўртоқлашишлари ҳамда кичик ёшдаги болаларнинг «таълим олишга тайёрлиги»ни ошириш учун илмий-тадқиқот ўтказиш, ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, илғор тажрибани тарқатиш, соҳани ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва салоҳиятини ошириш стратегиясини муҳокама қилади.

Қайд этиш зарурки, ҳозирда, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида кўпрежали ва таъсирчан ҳамкорлик ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳига ташрифи чоғида имзоланган «Мамлакат бўйича дастур»га биноан, таълим, маданият, фан ва АКТни ривожлантириш каби муҳим йўналишлар бўйича ойиҳалар амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net