Маданият вазирлигида ТУРКСОЙ делегацияси билан учрашув ўтказилди

25.02.2020 11:10

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ бош котиби Д.Касеинов ва ташкилот мутахассиси А.Нурмуҳамматули билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда 2020 йилда Хива шаҳри турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилингани муносабати Хива шаҳрида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш  масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида меҳмонлар Хива шаҳрининг сирли оламини эътироф этар экан, буюк шаҳарда ўтказиладиган тадбирлар юқори савияда ташкил этилишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қайд этишича, тадбирларни ёритиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Ўз навбатида, ТУРКСОЙ вакиллари ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тадбирларни ёритган энг яхши журналист» номинацияси бўйича махсус мукофот эълон қилинишини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net