«Лазги»нинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳақидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига топширилади

04.02.2020 17:16

УРГАНЧ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО Хоразм миллий рақси “Лазги”ни инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий мероси сифатида киритган эди. Мазкур қарор 12 декабрь куни Богота (Колумбия)да ЮНЕСКО номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг XIV сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов сўзларига кўра, айни вақтда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net