Кобулда буюк боболаримиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

09.02.2020 15:35

КОБУЛ, 9-февраль. /“Дунё” АА/. Афғонистон ?слом Республикаси миллий бирдамлик ҳукумати ?жроия кенгашида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони  ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ва улуғ шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуманда Афғонистон ҳукумати ?жроия кенгаши раиси А.Абдулла, хотин-қизлар ишлари вазири Д.Назарий, давлат органлари мутассаддилари, парламент аъзолари, ҳукумат идоралари ва жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатия ваколатхоналари вакиллари, талабалар қатнашди.

Тадбирни Кобул шаҳрининг собиқ ҳокими Муҳаммад Юнус Навандиш очди.

Конференцияда сўзга чиққанлар буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижод йўли, уларнинг халқи ва Ватани равнақи учун олиб борган заҳматли фаолияти, илм-фан, маданият ва адабиётни ривожлантириш йўлидаги хайрли ишлари, илм-фан ва адабиётдаги тутган ўрни, шунингдек, улардан қолган буюк мероснинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимизнинг элчихонаси вакиллари Навоий ва Бобур боболаримиздан беназир асарлар мерос бўлиб қолгани, уларни келажак авлодга етказиш ва ушбу буюк алломалар номларини абадийлаштириш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди.    

Афғонистонлик таниқли ўзбек ёзувчиси ва шоири Бурхонуддин Номиқ буюк мутаффаккирлар ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим қилди. ?лмий асосланган бу тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Афғонистон ?слом Республикаси миллий бирдамлик ҳукумати ?жроия кенгаши раиси Абдулла Абдулланинг маърузаси конференцияга янада шукуҳ бағишлади. Хусусан, у Навоий ва Бобур ижодий фаолиятига бўлган эътибор беш аср ўтса ҳамки сусаймагани, аксинча унга бўлган қизиқиш кундан-кун ошиб бораётганини таъкидлади.

Афғонистон ҳукумати ?жроия кенгаши раиси Бобур ҳақида гапирар экан, у ҳеч қачон ўз ватанини эсдан чиқармагани, аксинча ҳар он, ҳар лаҳза соғиниб яшаганини алоҳида таъкидлади. Бобур ва бобурийлар томонидан Ҳиндистон ҳудудида бунёд этилган тарихий обидалар бугунги кунда ҳам мамлакат сайёҳлик салоҳиятига катта ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

Навоий ва Бобурнинг ўзбек тилини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси таҳсинга лойиқ эканини таъкидлар экан, уларнинг форс тилида ҳам ижод қилганлиги ва бу ҳолат уларнинг қай даражада етук салоҳият эгалари эканидан далолат беришини эътироф этди.

Маъруза якунида Кенгаш раиси анжуман ташкилотчиларига чуқур миннатдорчилигини изҳор этди. Унга конференция ташкилий кўмитаси томонидан таниқли афғон рассоми Сиддиқ Жаъфар томонидан чизилган Алишер Навоий портрети тақдим этилди.

Анжуман-тадбир давомида афғонистонлик мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ва Бобурга бағишлаб ижро қилинган куй-қўшиқлар табдирга янада завқу-шавқ бағишлади.

Шу куни А.Абдулла бошчилигидаги бир гуруҳ конференция қатнашчилари Кобул шаҳридаги Бобур қабри пойига гулчамбар қўйишди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳам анжуман ўз ишини давом этдирди. ?штирокчилар буюк аждодларимиз Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлаб ёзилган илмий мақола ва маърузаларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этдилар.  

Шу кунларда боболаримизнинг тавваллуд айёмига бағишланган анжуманлар мамлакат бўйлаб кенг тарзда ўтказилмоқда. Тадбирлар маҳаллий “Айна ТВ”, “Миллий ТВ” ва бошқа телеканаллар орқали кенг намойиш этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net