Кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов: Янги йилда кинотеатр ва телеэкранларда “Рангсиз тушлар” фильмининг намойиши режалаштирилмоқда

28.12.2020 12:03

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Таниқли кинорежиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аюб Шаҳобиддинов Янги йил байрами арафасида «Дунё» АА мухбири  саволларига жавоб йўллади.

 Сиз Янги йилни қандай кутиб олишни режалаштиряпсиз?

— Янги йилни ҳар доимгидек оилам даврасида яқинларим билан кутиб олиш ниятидаман. 

— 2020 йил ҳаётингизда қандай эсда қоларли воқеа содир бўлди?

— Жорий йил ҳаётимизда унутилмас давр бўлди, десам муболаға бўлмаса керак.

Чунки 24 декабрь куни “Рангсиз тушлар” фильмининг премьерасини тақдим қилдик. У Европа ва Осиёнинг қатор фестивалларида намойиш этилди. Хусусан, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида бўлиб ўтган “Cinemaking” халқаро кинофестивалида “Энг яхши сценарий” мукофотига  сазовор бўлди.

— Яқинлашиб келаётган 2021 йилда «Дунё» АА ўқувчилари ва мухлисларингизга қандай туҳфангиз бор?

—  Янги йилда кинотеатр ва телеэкранларда “Рангсиз тушлар” фильмининг намойиши режалаштирилмоқда. Умид қиламанки, бу кино санъати мухлисларига муносиб совға бўлади.

 Янги йил муносабати билан юртдошларимизга тилакларингиз?

— Юртдошларимизни яқинлашиб келаётган байрам билан самимий қутлайман. Барчага, аввало, мустаҳкам соғлик-саломатлик, 2020 йилда ушалмаган орзу-ниятларининг Янги йилда амалга ошишини тилайман, эзгу ишларига улкан зафарлар ёр бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net