Кинематография агентлигида беларуслик киноижодкорлар билан онлайн-мулоқот ташкил этилди

18.08.2021 16:27

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон кинематография агентлигида Беларусь маданият вазирлиги мутасаддилари ва киномутахассислари билан видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Унда агентлик раҳбарияти билан Беларусь маданият вазири ўринбосари Валерий Громада, “Беларусфильм” миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходимлари ва бошқалар иштирок этди.

Видеомулоқотда “?пак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, биргаликда ко-продукция фильмларини ишлаб чиқариш, халқаро танловлар ўтказиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net