Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган олим

21.02.2020 12:06

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ислом оламида катта обрў ва эътиборга эга бўлган аждодларимиз — ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Бурхониддин Маpғиноний ва бошқа кўплаб алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, улар томонидан қолдирилган асарларни тадқиқ этиш мақсадида қатор илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Манбаларда келтирилишича, IХ асрнинг охири Х асрнинг биринчи ярмига келиб ислом оламида тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқаларнинг аксарияти имон-эътиқод масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди.

Мана шундай мураккаб шароитда улуғ мутакаллим Абу Мансур Мотуридий етишиб чиқди ва уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди. Ҳанафийя мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа таълимотига суянган ҳолда у ўзига хос калом мактабини яратди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур соҳанинг чуқур ўрганилиши Марказий Осиё мамлакатларида демократик-ҳуқуқий конституцион давлат барпо этиш жараёнида, айниқса аҳолига ислом динининг асл моҳиятини тўғри етказишда ҳам катта аҳамият касб этади. Шунингдек, минтақада бугунги кунда учраб турадиган турли адашган оқимларнинг ғояларини фош қилиб, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг экстремистик оқимлар хавфидан огоҳ бўлишга чақиради.

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган концептуал ғояларни ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликка оид "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш мақсадила "?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун" мавзуидаги халқаро конференциянинг концепцияси ишлаб чиқилди.  Унда анжуман жорий йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Конференция Дин ишлари бўйича қўмита, ?мом Бухорий халқаро илмии-тадқиқот маркази, ?слом цивилизацияси маркази, Ўзбекистан мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Форумни ўтказишдан асосий мақсад – ?мом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг буюк алломалар юрти сифатидаги ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишдан иборатдир.

 ?слом дини ривожида ва унинг софлигини сақлашда муносиб ҳисса қўшган фиқҳ оламининг етук намоёндаси, Мутаккаллим-калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси Абу Мансур Мотуридий ҳақида манбаларда кўплаб маълумот бўлсада, бугунги ёшлар у киши ҳақида батафсил билимга эга эмас. Аслида бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб турган турли хил бузғунчи диний оқимларнинг йўли хато эканини Мотуридий бобомиз бундан бир неча аср олдин ёзиб кетганлар.

  Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанаяфий Мотуридий Самарқанд шаҳри яқинидаги Мотурид қишлоғида милодий 870 йилда  таваллуд топган. Аллома дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради. Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси, айниқса ёшлик йиллари ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср муаллифлари Хатиб Бағдодий, Абдулкарим Саъд Самъоний, Абулфидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубғо, Муҳиддин Қураший, Кафавий, Абулмуъин Насафий, Хожи Халийфа каби алломаларнинг асарларида келтирилган.

Таниқли муаррих Кафавий ва бошқа муаллифларнинг ёзишларича, Абу Мансур Мотуридий ўз замонасидаёқ "?мому-л-худо" ("Рушди ҳидоятга бошловчи имом"), "Кудват  аҳли-с-сунна ва-л-ихтидо" ("Суннат ва ҳидоят аҳлига ибрат зот"), "Рофиъ аълом  аҳли-с-сунна ва-л-жамоа" ("Аҳли сунна вал жамоанинг байроғини баланд  кўтарувчиси"), "Колиъ азолийу-л-фитна ва-л-бидъат" ("Хурофот ва бидъатга ботган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчиси"), "?мому-л-мутаккаллимийн" ("Барча мутакаллимларнинг имоми"), "Мусаҳҳиҳу ақоиди-л-муслимийн" ("Барча мусулмонлар ақидаларининг тузатгувчиси"), "Шайх" ва "?мом" каби юксак номларга сазовор бўлган аллома сифатида тан олинган.

Мовароуннаҳрда эса аллома "?мом ал-худо" ва "?мом ал- мутаккаллимийн" каби сифатлар билан улуғланган. У киши яшаган даврда Моворауннаҳрда тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқалар кўпайиб, уларнинг аксарияти имон-эътиқод  масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди. Мана шундай мураккаб шароитда Мотуридий уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди.

Шунингдек, аллома Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг таълимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди. Фиқҳшунос олимнинг мотуридийлик таълимоти кейинчалик Самарқанд калом мактаби доирасидан чиқиб, бутун ислом оламига тарқалди. Мусулмон дунёсида суннийликдаги икки йирик мактабнинг бири (иккинчиси - ашъарийя) сифатида танилди.

Мотуридийга Абу Бакр Жузжоний ва  Абу Наср ?ёдийнинг таъсири катта бўлган. У устозларидан анъанавий ислом мезонларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, уни мукаммал тарзда ўзлаштириб, изчил таҳлил қилишни ҳам ўзлаштирган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, буюк алломаларнинг бой илмий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш долзарб масалалардан бирига айланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти "?мом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида ''Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга сазовор бўлгани бу нодир шахснинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради'', деб таъкидлаган эди.

?мом Мотуридий номини қайта тиклаш ва у киши томонидан қолдирилган маданий меросни ўрганиш, ёшлар онгига сингдириш мақсадида 2000 йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишлаб Самарқанд шаҳрида 3,5 гектарлик мажмуа ва буюк бобокалонимиз мақбараси бунёд этилди.  

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Мотуридий мақбарасини тиклаш жараёнида ушбу жойдан кўплаб фақиҳ ва уламоларга мансуб қабртошлар топилган. Улар тарихимизни асл ҳолича ўрганишимизда муҳим фактлар ҳисобланади.

Абу Мансур Мотуридий фиқҳ каломи ва тафсир соҳаларига оид кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Унинг қаламига мансуб асарларнинг сони ўн бешга яқин. Абул Муъин Насафий Мотуридийнинг фиқҳга оид асарларига тўхталиб,  "Маъхаз аш-шариъа" ҳамда "Китоб ал- жадал фи усул ал-фиқҳ" китобларни алоҳида таъкидлаган.

Тафсирга оид "Таъвилот аҳни-сунна" асарида ақидага оид оятларни шарҳлашга кенг ўрин берилган. Муаллиф тафсирда ўз замонасидаги мўътазила, хавориж, карромия, жабария каби оқимларни зикр этиб, уларнинг Қуръон оятларига берган талқинларини, шунингдек, мушаббиҳа, мунажжима, фолбин ва шу каби кишилар фикрини чуқур таҳлил қилиб, уларга асосли раддиялар берган. Аллома ишончли далилларга таяниб, ўзининг дунёқараши-ю, соғлом тафаккури билан турли фирқаларга қарши кескин кураш олиб бориб, соф ислом ақидасини сақлаб қолишга беқиёс ҳисса қўшган. Шу билан бирга калом илмининг турли масалалари ва тўғри йўлдан адашган ҳар хил оқимларга раддиялар билдиришга бағишланган асарлар Мотуридий ижодининг асосини ташкил қилади.

Мотуридийнинг каломга оид асарлари ичида айниқса "Китоб ат-таҳвид" муҳим аҳамиятга эга. Асарда алломанинг ақидапарастларга қарши  қарашлари батафсил баён этилган. 1970 йил мисрлик олим Фатҳуллох Хулайф узоқ йиллар давом этган изланишлари натижасида Байрутнинг "Дор ал-машриқ" нашриётида "Китоб ат-таҳвид"ни қайта нашр эттирди. Шундан сўнг, бу китоб мусулмон малакатларида яна бир неча маротаба чоп этилди.

Мотуридий ҳар бир инсоннинг тақдири Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилганига қарамай, ҳар бир киши ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулдир, деб ҳисоблайди. Унга кўра, инсон ҳаётий имтиҳонлар учун яратилган. Шу билан бир вақтда унга ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиш ва тўғри йўлни топиш учун кенг имкониятлар ҳам берилган.

Буюк ватандошимиз томонидан яратилган таълимот ислом динининг ақидавий мактабларидан бири сифатида тан олинди. Эътиборлиси, ислом оламининг аксарият минтақаларида мотуридийлик таълимоти ҳозир ҳам ўрта ва олий диний ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқитиб келинади.

2000 йил ?мом Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланиши ушбу соҳада мамлакатимиз тадқиқотчиларининг фаолияти ривожига ҳам туртки бўлди. Ўтган 20 йил ичида калом илми тарихи, хусусан, мотуридийя таълимотига бағишлаб Ш.3иёдов, У.Уватов, С.Оқилов, ?.Даминов, А.Мўминов ва бошқалар томонидан илмий тадқиқотлар олиб борилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, юртимизда қарор топган ижтимоий адолат ислом тарихи ва маданияти, диний-маънавий меросимиз, буюк алломаларимиз, хусусан Абу Мансур Мотуридий таълимотини ўрганиш ва улар билан фахрланиш туйғуларини қайтарди.

 

Жобир Хўжақулов,

“Дунё” АА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net