IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади

10.08.2022 23:47

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан шу йил 24-28 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари» мавзусидаги IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 2001 йилдан буён икки йилда бир маротаба ўтказилиб келинмоқда. У тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, турли мамлакатлар замонавий ижодий салоҳияти билан танишув, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдонга айлангани билан эътиборлидир.

IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси мавзуси 2022 йилда «Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари», деб белгиланади. Замонавий глобаллашган олам турли муаммоларнинг жуда мураккаб вазмин маконини, ғоялари, ҳаракатлари, концепциялари, стратегиялари ва технологияларини намоён этади.

Бугунги кун мураккабликларига қарамай, келажак инсоният жамиятини доимо ташвишга солиб туради. Мазкур мавзуни танлашда биеннале ташкилотчилари ижодкор шахслар ва жамият алоқадорлигининг асосий жиҳатларини очишга, ижодкорнинг жамиятга боғланиб қолиши ёки аксинча, ўз руҳий оламига шўнғиб ташқи дунёдан бутунлай ажралиб қолишига эътиборини қаратадилар.

Бугунги кунда замонавий рассомни нима ҳаммадан кўра кўпроқ ташвишга солади? Замонавий санъатдан нималар келажакка мерос бўлиб қолиши мумкин?

Маданий анжуманда иштирок этиш учун турли давлатлардан алоҳида муаллифлар ва ижодий гуруҳлар қуйидаги йўналишлар бўйича таклиф этилган:

- modern-art (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик);

- contemporary-art (инсталляция, видео и фото арт, концептуал санъат).

Биеннале доирасида «Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкиллаштирилади.

Н.Усмонова, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net