?сроилда замонавий ўзбек миниатюра санъати намуналари намойиши бўлиб ўтмоқда

01.12.2021 15:26

ТЕЛЬ-АВ?В, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. ?сроилнинг Тель-Авив-Яффа ва Умм ал-Фаҳм шаҳарларида ўзбек миниатюра санъати мактаби вакили  Давлат Тошевнинг кўргазмалари очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

25 декабрга қадар давом этадиган кўргазмалар “Um el-Fahem Art Gallery” санъат галереяси кўмагида ташкил этилди.

Ўзбек миниатюра санъати асарлари ?сроил жамоатчилиги, ижодий ва ишбилармон доиралари, шунингдек, мазкур давлатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Кўргазма меҳмонлари ўзбек миниатюра санъати асарлари муаллифи билан мулоқот қилиш имконига эга бўлди, шунингдек, Бухоро миниатюра ва ҳаттотлик мактабининг қадимий анъаналари, замонавий Ўзбекистон ҳудудида ислом маданиятининг ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди.

Ўзбек рассоми ижоди ва унинг ишлари Қуддусдаги ?слом санъати музейи директори Гилад Ливиан ва исроиллик мутахассисларга тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва ?сроил ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган 2022 йилда қатор қўшма маданий тадбирлар, жумладан, ?слом санъати музейида Давлат Тошевнинг шахсий кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net