?спания нашрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалига оид мақола чоп этилди

27.02.2020 12:00

МАДР?Д, 27 февраль. /«Дунё» АА/. ?спаниянинг ихтисослашган «OficioyArte» журналида ?спания ҳунармандлари ташкилоти делегациясининг ўтган йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалидаги иштироки, ундаги натижалар ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада тадбир тантанали очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Президенти Рози Гринлиснинг нутқлари билан бошлангани ёдга олинади.

“Фестивалда 78 мамлакатдан 370 нафар уста, шунингдек, Марказий Осиё, Россия, Беларусь, Aрманистон, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия давлатлари маданият вазирлари иштирок этганди”, дейилади материалда.

Муаллиф Қўқон шаҳри ҳақида гап кетганда, унинг Фарғона водийсидаги муҳим манзил экани, Фарғона Ғарбида жойлашгани, неча асрдан буён авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъаналар, миллий қадриятлар ва бой тарихга эгалигини таъкидлайди.

“?спаниялик меҳмонлар машҳур Марғилон шаҳрида бўлиб, миллий мато – атласни қўлда тайёрлаш жараёни, Риштонда эса кулолчилик буюмлари тайёрлаш анъаналари билан яқиндан танишди”, дейди испаниялик журналист.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль ҳамда «Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда ?спаниядан Сара Лопез («Коко Соко»,  заргарлик устахонаси, Сарагоса), Маргот Сембрерос («Хуэгос дель Мундо», тери устахонаси, Хихон), Лола де Диос (?спания ҳунармандлари ташкилоти вакили) қатнашганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net