«?пак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонларни кутмоқда

21.09.2021 17:18

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. 28 сентябрь - 3 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида «?пак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро  кинофестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бир пайтлар Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали номи билан аталган халқаро киноанжуман янги, ёрқин ва инновацион форматда ўтказилади.

«?пак йўли дурдонаси» - бу халқаро ҳамкасблар билан тажриба алмашиш учун инновацион майдон, йилнинг энг муҳим маданий ҳодисаси бўлиши кутилаётган муҳташам кино марафонидир. Тошкент халқаро кинофестивали «Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун» шиори остида ўтади.

Тошкент халқаро  кинофестивалининг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги реконструкция қилинган Кино саройида ўтказилади

Узоқ орзиқиб кутилган тадбир – «?пак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро  кинофестивали тантанали очилиш маросими халқ орасида «Панорама» номи билан машҳур бўлган Кино саройида ўтказилади. Очилиш маросимида миллий ва жаҳон киноси ҳамда эстрадаси ёрқин  юлдузлари иштирок этади.

Айни пайтда кинотеатрда кенг кўламли реконструкция ишлари давом этмоқда. Бино энг замонавий, юқори технологияли қурилмалар билан жиҳозланади. Бу ерда йирик кинозал, конференция ва тадбирлар зали очилади. Кинотеатрдан Кино тарихи музейи ҳам ўрин олади. Унинг деворларида ўзбек киноси ўтмишини ўзида акс эттирган нодир экспонатлар жой олади. Музей экспозициясидан миллий кинематография тарихига оид энг нодир артефактлар билан танишиш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, капитал реконструкция бинонинг архитектура ёдгорлиги сифатидаги ташқи қиёфасини ўзгартирмайди. Кинотеатрнинг оригинал фасади сақланиб қолади.

“5 кунлик кино” - ўзига хос дастур

Кинофестиваль  дастуридан «5 кунлик кино» танлови  ҳам ўрин олган. Ушбу танловда дунёнинг 22 мамлакатидан келган, халқаро кинофестивалларда совринларни қўлга киритган ёш режиссерлар иштирок этади. Улар «Буюк ипак йўли» мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олиши мумкин. Ёш режиссерлар 13 та йирик шаҳардаги 30 та локациядан фойдаланади. Бундан ташқари дастур иштирокчилари ўз кино тасмаларини «Янги авлод киноси» фестивали доирасида намойиш қилади.

Танловда Озарбайжон,  Арманистон,  Беларусь, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Эрон, ?спания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон,  Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Эстония, Жанубий Корея ва Япониядан келган режиссерлар иштирок этади.

Халқаро ҳакамлар ҳайъатига жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган санъат арбоблари, артистлар, олимлар, санъатшунослар, соҳанинг энг етук мутахассислари жалб қилинган.

Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва томошабинларнинг эътирофини қозонган ёш киноижодкорларни тақдирлаш учун ҳар бир қўшимча номинацияга махсус мукофотлар қўйилган.

Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари дипломлар, статуэткалар, пул мукофотлари билан тақдирланади.

«5 кунлик кино» дастурида 1-ўринга  15 000 АҚШ доллари, 2-ўринга  10 000 АҚШ доллари, 3-ўринга 7 000  АҚШ доллари топширилади.

Халқаро кинофестиваль доирасида 13 мамлакат киноси кунлари ўтказилади

Кинофестиваль доирасида Озарбайжон, Беларусь, Миср, ?сроил, Ҳиндистон, ?талия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилади.

Дунё киноси кунлари бутун кинофестиваль кунлари давомида ўтказилади. 29 сентябрдан бошлаб, мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.

Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилида субтитрлар билан кўрсатилади.

Мазкур мамлакатлардан кинофестивалга 150 дан ортиқ машҳур киноижодкор келиши кутилмоқда. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибьютор компанияларининг вакиллари келиши кутилмоқда. Уларнинг номлари 22 сентябрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманида маълум қилинади. Қолган қисми кинофестиваль ташкилотчилари томонидан сир сақланмоқда.

Таниқли режиссерлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этилади.

Ҳар бир мамлакат делегацияси учун алоҳида локация – кинотеатр ёки театр бириктирилган. 24 сентябрь куни “Дунё киноси кунлари” дастури матбуотда эълон қилинади.

Халқаро кинофестиваль кунлари Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали  очилади

1 октябрь куни Тошкент халқаро кинофестивали доирасида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (БДК?)нинг Тошкент филиали очилади.

Мазкур тантанали маросим Ўзбекистон кинематография агентлиги, Россия Федерацияси маданият вазирлиги ҳамда Бутунроссия давлат кинематография институтии вакиллари иштирокида ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, филиалда иккита мутахассислик –  драматургия ва  продюсерлик йўналишлари бўйича таҳсил олади. Уларнинг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан ўқийди.

Кинематография агентлиги ҳудудида БДК? филиали учун алоҳида бино қуриб берилади.

Келгуси йилда Кинематография агентлиги биносида Ёшлар медиа-марказини барпо этиш кўзда тутилган. Бу ерда талабалар таниқли киноижодкорлар иштирокида ўз кўникма ва маҳоратларини ошириши мумкин.

«Ёшлар учун фокус» – ёшлар учун йирик таълим дастури

Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида жаҳонга машҳур кино арбоблари томонидан ўзбекистонлик  ёш киноижодкорлар учун маърузалар ўқилади, маҳорат мактаблари, семинар-тренинглар ўтказилади.

Шунингдек, бир неча ўнлаб маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун «Ўзбекфильм» ҳудудида махсус павильонлар, қулай локациялар қурилмоқда, зарур қурилмалар ўрнатилмоқда.

Ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётган 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши билан боғлиқ.

Ўзбекистонда олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади

Кинофестиваль доирасида Тошкентда ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади.

 Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган 4 та зал, 3 минг 300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройи, салкам 2 минг ўринли Renaissance Hall кино-концерт зали, Самарқандда 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатри фойдаланишга топширилади.

Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 та ўринга эга бўлган «Бухоро», иккита зал ва 225 ўринли «Chinor Cinema», учта зал ва 340 ўринли  «Бухоро» ТРЦ  кинотеатрлари фойдаланишга топширилади.

Хивада эса Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларга эшик очади.

Миллий  Netflix - ўзбек кинофильмлари стриминг платформаси

Кинофестивалда мультимедиа стриминг платформасининг дастлабки талқини – машҳур Netflix платформасининг миллий аналоги тақдим этилади. Платформа турли даврларда Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек хорижий режиссерлар ва актёрлар иштирокида яратилган исталган фильмни кўриш имконини беради.

 Фильмларни ва мультфильмларни телевизор, планшет, телефон, шунингдек WEB браузер орқали ҳам кўриш мумкин.

Барча фильмлар турли тоифаларга бўлинган, қулай қидирув ва намойишга мосланган ҳолда жойлаштирилади. Сизга маъқул бўлган фильмларни «Сараланганлар» бўлимига сақлашингиз ва қулай вақтда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Айни пайтда платформада WEB режимда 100 дан ортиқ ҳужжатли, бадиий ва мультиплакацион фильмларни топиш мумкин.

Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий мамлакатлар билан ко-продукциялар яратиш бўйича битимлар имзолади

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида хорижий кинокомпаниялар  билан ҳамкорликда Ўзбекистон кинематография агентлиги томонидан битимлар имзоланиши кутилмоқда.

 Жумладан, Россия, Беларусь, Туркия, Эрон, Тожикистон, Қозоғистон кинокомпаниялари билан шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари фестивалда Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган «Қуёш таъми», «Парининг совғаси», «Барон-2» сингари кинофильмларнинг намойиши бўлиб ўтади.

 Сентябрь ойининг бошидан Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон адабиётининг етук намояндалари ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи «Халқ юраги» ҳужжатли сериалининг 24 та қисми томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Намойишлар Кинематография агентлиги ташаббуси билан мамлакатимиз олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Бу  акция Тошкент халқаро кинофестивалидаги ҳужжатли фильмлар намойишини бошлаб беради.

Кинофестивалда 10 мамлакат киноижодкорларининг ҳужжатли киноасарлари кўрсатилади. Тадбирга бутун дунёдан 40 га яқин ҳужжатли кино усталари ташриф буюради. Улар ўз фильмларини намойиш этиш баробарида ўзбекистонлик ёш киноижодкорлари учун маҳорат дарсларини ўтказади.

 Шуҳрат Аббосов хотирасига ёдгорлик ўрнатилади

Миллий кинога бағишланган блок доирасида қатор воқеалар кутилмоқда. Кинофестиваль кунларида мамлакатнинг 20 дан ортиқ мактабига Ўзбекистоннинг машҳур кино арбоблари номлари берилади.

Бундан ташқари, Ўзбек миллий киноси тарихига бағишланган бебаҳо китоб-альбомнинг намойиши ҳам ўтказилади.

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов хотирасига ўрнатилган бюстнинг очилиши маросими ҳам ушбу йирик кино байрами доирасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ўзбекистон кинематография агентлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлигига Россия «Давлат фильм фонди»дан келтирилган миллий мультфильмлар тўплами топширилади. Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш  бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳомийлигида амалга оширилмоқда.

Бутунжаҳон жамияти кўмагида, шунингдек, ўзбек киноси тарихига оид қатор тарихий афишалар, миллий кинематографиямиз дурдоналари кўргазмаси ҳам ўтказилади. Кўргазма асносида 50 дан ортиқ афиша Тошкент Кино саройида очиладиган Кино тарихи музейига топширилади.

Ўзбекистон имконияти чекланган болалар учун мультфильмлар ишлаб чиқариш халқаро  лойиҳаси тақдимоти

Кинофестивалда анимацион кинога ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Таниқли мультиплакаторлар таълим бериши кўзда тутилган Ўзбекистон аниматорлар мактабини очиш бўйича ҳам махсус акция бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон имконияти чекланган болалар учун мультфильмлар ишлаб чиқариш халқаро лойиҳасида ҳам иштирок этади.

Тошкент халқаро кинофестивалида бутун дунёдан болалар ва катталар учун  машҳур мультфильмларни суратга олган таниқли аниматорлар келиши ҳам кутилмоқда.

Тошкент халқаро кинофестивали хотимаси

 «Буюк ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими 2 минг кишига мўлжалланган, машҳур «Renaissance Hall» кино-концерт залининг тантанали очилиш маросимига уланиб кетади.

Тадбир ноанъанавий шаклда, ёшларбоп, бошланғич киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш руҳида ўтказилади.

Ёпилиш маросида «5 кунлик кино» дастури ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Ғолибларга мукофотлар жаҳон киносининг машҳур намояндалари томонидан топширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net