?нсоният бугунги кунда ҳам ?мом Мотуридий фикр-мулоҳазаларига эҳтиёж сезмоқда - мисрлик тадқиқотчилар

02.03.2020 14:35

ТОШКЕНТ, 2 март /«Дунё» АА/. Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида «?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзуида халқаро конференция ўтказилади. Айни кунда ушбу нуфузли анжуманга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек, мазкур конференцияга халқаро жамоатчилик катта қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, «Дунё» АА мухбири Миср Араб Республикаси исломшунос олимларининг Мотуридий таълимоти ва конференцияга оид фикрлари билан қизиқди.

Назир Муҳаммад Аяд, Ал-Азҳар мажмуаси ?слом тадқиқотлар институти бош котиби, профессор;

— Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган халқаро конференция ислом тамаддунига муҳим ҳисса қўшган буюк олим, аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг улуғ имомларидан бири, Моварауннаҳр диёрида ҳанафий  мазҳабини ёйишдек улкан масъулиятни ўз зиммасига олган ?мом Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари илмий меъросини чуқур ўрганишга бағишланади. Динига, ватанига ақли ва қалби билан хизмат қилиб ўтган бу буюк олимнинг илмий меъроси бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмагани конференция аҳамиятини янада кўтаради.

Дарҳақиқат, бугунги кундаги каби фикрий ихтилофлар даврида яшаб ўтган Мотуридий Ҳақ каломини ва Росуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўгитларини манҳажий далиллар, илмий асос ва ақлий таҳлил орқали аҳли исломни бағрикенг ҳанафий мазҳаби атрофида бирлаштирган. Таассуб ва фикрий тажовузкорлик тарафдорларига қарши гўзал услубда мунозара қилиш ва мулоқот олиб бориш тамойилларини белгилаб берган.

Афсуски, тинчлик дини сифатида эътироф этилган ислом дини тамойилидан умуман йироқ бўлган фикрий мутаассиблик, ақидавий ихтилофлар, уруш, қуролли тўқнашувлар беҳуда қон тўқилишига сабаб бўлмоқда. Бу ўринда ҳам ?мом Мотуридий меъроси алоҳида аҳамият касб этади. Олим ўз ҳаётида фақат Қуръон манҳажи доирасида ҳукм қилган ва бошқалар билан мулоқотда айнан шу тамойилга асосланган.

?мом Мотуридий фикрий мухолифларини асосли ақидавий талқин, сабр ва гўзал мавъиза ила уларнинг қарашларини солиҳ йўлга ўзгартира олгани тарихдан маълум.

Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда «Раббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Раббинг унинг йўлидан адашганларни ҳам ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир», деб буюради.

Динимизнинг айнан раҳм-шафқат, мўътадиллик ва аҳлоқий баркамоллик тамойиллари сабаб ҳанафий мазҳабининг ер юзида кенг ёйилиши ва мўминлар қалбини эгаллашига асосий сабаб бўлган.

Ҳанафий мазҳабининг ушбу асосий тамойиллари ҳозирги пайтда ҳам долзарб бўлиб, уни чуқур ўрганиш ва тарғиб қилишимиз шарт.

Шу нуқтаи назар билан қараганда, ушбу муҳим илмий меросни ўрганишга бағишланган конференция ташкилотчиларининг саъй-ҳаракатлари алоҳида таҳсинга лойиқ.

Шубҳасиз, ушбу анжуман фикрий қарама-қаршиликлар, ақидавий ихтилофлар, ғализ мақсадларини диний ниқоб билан беркитувчиларга қарши илмий, фикрий, ғоявий минбар бўлиб хизмат қилади.

Анжуманнинг яна бир долзарблиги шундан иборатки, у ?мом Мотуридийнинг она Ватанида, Ўзбекистон диёрида, муборак олимлар юртида ўтказилмоқда. Бу диёр буюк олим таълимоти, илмий мероси ва асрлар оша аҳли сунна ва жамоа мазҳабини сақлаб келган.

Мен конференция муваффақиятли ўтишига ишонч билдириб, Ўзбекистон Президентига, тадбир ташкилотчиларига уни ташкил қилгани учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

Муҳаммад Дувайни, Ал-Азҳар академияси ректори, имом, воиз:

Самарқандда бўлиб ўтадиган конференцияга иштирок этиш бахтига муяссар бўлганимдан ғоят хурсандман. Конференция ислом оламида ўзининг ғоялари, қарашлари ва тафаккури билан кўзга кўринган имом Абу Мансур ибн Муҳаммад Мотуридий фаолиятига бағишланади. У ислом фиқхи асосчиларидан бири бўлиб, динда мўътадиллик ва бағрикенглик тамойиллари бирламчи эканлигини таъкидлаган. Мотуридий ғоялари асосида 4 мазҳабни бирлаштирган «Аҳли сунна ва жамоа» шаклланди.  

Мазкур жамоа Аллоҳнинг китоби – Қуръони Карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларига тўлалигича таяниш, ақл ва тафаккурга суяниб яшаш, сабр-қаноатли бўлишга чақиради. Мотуридий устози ?мом Аъзам Ҳанифадан олган билимларини янада бойитиб, «ҳанафий» мазҳаби ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган олимдир. Унинг олий хизмати шундан иборатки, Қуръони Карим оятларини тўғри тафсир қилиб, инсонларга унинг асл мазмун-моҳиятини тушунтириб берган.

 Бугунги кунда ҳам инсоният унинг фикр-мулоҳазаларига эҳтиёж сезмоқда, чунки инсон қадр-қиммати, унинг жамиятда тутган ўрни Мотуридий таълимотида юксак ўринни эгаллайди. Шак-шубҳа йўқки, ислом инсонийликка, дини ва ирқидан қатъий назар тинч ва ҳотиржам яшашга, бағрикенглик ва бирдамликка чақиради.

Кўплаб буюк олимлар етишиб чиққан Ўзбекистон диёрида мазкур конференциянинг ўтказилиши жуда муҳим аҳамият касб этиб, унда Мотуридий таълимоти ҳозирги мусулмон жамиятида қандай ўрин ва таъсирга эга экани кўриб чиқилади.

Ал-Азҳар академияси ҳам одамларга бағрикенг бўлишни, ислом динида мўътадил йўлни танлашни тарғиб этиб келмоқда.

Миср томони давлатингиз раҳбарининг бу соҳада олиб бораётган барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва бу каби тадбирларда доимо иштирок этишга тайёрлигини билдиради.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур тадбир ташаббускори бўлмиш Ўзбекистон Президенти ҳамда барча ташкилотчиларга ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман. Шубҳасиз, конференция якуни бўйича эришиладиган натижалар барча қатнашувчи давлатлар, қолаверса ислом уммати учун жуда фойдали ва самарали бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net