05.07.2022 17:44
Ёз фасли рассомларни сокин табиат қўйнида ижод этишга чорлайди. Айни кунларда олийгоҳларда таълим олаётган талабалар ёзги таътилда дам олмоқда. Аммо талаба рассомлар қизғин ижод билан банд. Жорий йил ҳам Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан июнь, июль ва август ойларида ёш ижодкорлар учун турли танловлар, тадбирлар ва ижодий кечалар ўтказиш режалаштирилган.
05.07.2022 17:43
Халқаро Марказий Осиё тадқиқотлари институти мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида Кофирқалъа ҳудудида илмий ҳужжатлар асосида геофизик тадқиқотлар олиб борди.