«?лҳақ» фильмида Беларусь халқ артисти Александр Ткачёнок роль ижро этди

06.03.2020 14:45

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё»АА/. «?лҳақ» бадиий фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган фильмда Беларусь халқ артисти Александр Ткачёнок ҳам роль ижро этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Ушбу фильм Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғидан Зулфия ая Зокирова ҳамда унинг ?ккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари ?сҳоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, шунингдек, фронт ортидаги машаққатли меҳнатни ўз елкасига олган тўрт келин тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм сценарийси кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва Ҳасан Тошхўжаев ҳаммуаллифлигида ёзилган.

Зулфия ая Зокированинг матонати ҳақида илк бор давлатимиз раҳбари ўтган йил 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни байрам дастури чоғидаги нутқида сўз юритганди.

Картинанинг айрим саҳналари Беларусда тасвирга олинди. Уруш йиллари ушбу давлатда кечган воқеалар қаҳрамонларидан бирини Беларусь халқ артисти Александр Ткачёнок ижро этди.

Айни пайтда «?лҳақ» фильмининг Беларусда кечган саҳналарини тасвирга олиш жараёни ниҳоясига етган.

“Дунё” АА мухбири

Сардор Мирзаев

тайёрлади

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net