II халқаро ҳунармандчилик фестивали шиорини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди

16.02.2021 11:08

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/.  2021 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган II халқаро ҳунармандчилик фестивали шиорини ишлаб чиқаиш бўйича танлов эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Бадиий академияси маълумотига таяниб.

?жодий танловда профессионал ёзувчи, шоир, журналистлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва бошқалар) ҳам иштирок этиши мумкин.

“Шиорнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг. Шиор лойиҳаси фестиваль моҳиятини ёритиб берувчи рамзий хусусиятларга, бетакрор бадиий ечимга, бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши, фестиваль мавзусига мослиги, шиор халқ амалий санъати ҳунармандчиликни ифодалаши, Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган давлат деб эътироф этилган бугунги Ўзбекистоннинг янгича  тараққиёт даврини қамраб олиши ҳамда II халқаро ҳунармандчилик фестивалини тараннум этган бўлиши керак”, дейилади Бадиий академия хабарида.

?жодий танлов ғолибига беш миллион сўм мукофот пули  берилади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, танловга материаллар 2021 йил 14 март соат 14:00 га қадар қабул қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net