«?брат» ва «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмлари «Ника» мукофотига даъвогарлик қилмоқда

12.02.2021 09:59

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Режиссёрлар Жаҳонгир Қосимов ва Ёлқин Тўйчиевнинг «?брат» ҳамда «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильмлари «Ника» номзодлари қаторига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмлар «МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми» номинацияси бўйича мазкур нуфузли мукофотга даъвогарлик қилмоқда.

Пандемия муносабати билан 2019 йил фильмлари учун «Ника» киномукофоти билан тақдирлаш маросими 2021 йил баҳорига қолдирилган эди. Ҳозирда 2020 йил фильмлари учун «Ника» мукофотига  танлов  эълон қилинган. 2019 ва 2020 йил фильмлари учун тақдирлаш маросими бир вақтнинг ўзида — 2021 йилнинг апрель ойида   ўтказилиши маълум қилинди.

«Ника» мукофоти 1987 йилда таъсис этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net