Ҳиндистонлик кино ижодкорлари билан ҳамкорликда Бобурийлар ҳақида фильм суратга олинади

28.08.2020 15:29

ТОШКЕНТ, 28 август. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Бош директори билан Ҳиндистоннинг “Wingspan Entertainment” кинокомпанияси вакили Нираж Ратци ўртасида видеоконфренция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Видеоконференция Ҳиндистоннинг “Emmay Enterainment” продюсерлик компанияси томонидан Бобурийлар сулоласи ҳақида умумий бюджети 9 миллион долларлик веб-сериал лойиҳаси бўйича ташкил этилди. Ҳиндистон томонидан тахминан 1 миллион доллар маблағ Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари учун ажратилади. Тасвирга олиш ишларининг маълум қисми юртимизнинг Бухоро, Хива, Самарқанд вилоятларида амалга оширилиши келишиб олинди. Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, суратга олиш ишларининг тахминий санаси ҳам муҳокама қилинди.

Ҳиндистонлик киномутахассислар халқаро парвозлар билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашишига умид қилган ҳолда, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиришаётганини маълум қилди.

Ушбу нуфузли лойиҳа келажакда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net