Франкфурт-Майн шаҳрида навоийхонлик кечаси ташкил этилди

08.02.2021 17:02

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси «Ҳумо» Германия-Ўзбекистон маданий жамияти билан ҳамкорликда навоийхонлик кечаси ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Алишер Навоий таваллудининг 580  йиллиги арафасида иашкил этилган онлайн-тадбирда Германияда яшаётган ватандошлар, Ўзбек тили ва маданияти курслари иштирокчилари қатнашди.

Унда сўз мулки султонининг бой адабий-маънавий мероси ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Шоир қаламига мансуб шеър ва  ғазаллар ўқиб берилди.

Навоийхонлик кечаси, айниқса, хорижда туғилиб ўсаётган ватандошларимиз фарзандларининг она тилимиз, унинг жозибаси ва сўз бойлиги билан яқиндан таништиришга кенг имкон берди.

?штирокчилар Ўзбек тили ва маданияти курсларининг кейинги дарсларини буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлашга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net